Кўк Шайх PDF Босма E-mail

Шайхнинг қарғиши
Синглиси номуносиб киши никоҳига кирганди. Ораларида доим рўзғор етишмовчилигидан можаро бўлиб турарди. Жанжаллари Шайхнинг қулоғига етиб борибди. Куёв фаросатсизлигидан Шайхга ҳам кўп баланд-паст гаплар айтиб, у кишини хафа қилибди. Шайхнинг ғазаби қўзғаб, тилидан ўтибдики: «Кўр бўл, шариат юкини чек!» Куёв ўша заҳоти кўр бўлиб қолибди.