Хожа Боязид PDF Босма E-mail

Соҳибқирон ва Хожа Боязид
Амир Темур унинг суҳбатига келибди. Келаётганда кўнглида кечибдики, агар бу зотнинг маъно оламидан огоҳлиги бўлса, бизга иссиқ ҳолва тортгай. Хожа муридларига ҳол-вани буюриб қўйган экан. Темурбек билан саломлашиб, кўришгандан сўнг дебди:
- Аввалуҳо салом, авсатуҳо таом ва охи-руҳо калом (Аввал салом, сўнг таом, ундан кейин калом).
Ўтирган заҳоти ҳолвани тортибдилар. Темурбекка бу ҳол зоҳир бўлгач, мурид бўлиб, Хожа Боязид учун лангар ясаб, кўп ерларни вақф қилиб берибди.