Абу Абдуллоҳ Маъруф Би-Ибн Ул-Мутарриф Андалусий PDF Босма E-mail

Ёмғир сизларга мужда бўлсин!
Шайх Абу Муҳаммад Расулуллоҳ (с.а.в.) муборак қабрларини зиёрат қилишни ният қилди. Маккада Шайх Абдуллоҳ ибн ул-Мутарриф олдига хайрлашгани келди. Шайх Абу Абдуллоҳ деди:
- Фалон манзилда сув йўқ деб эшитдим. Сувсизликдан кўп машаққатлар тортасизлар, аммо оқибат ёмғир ёғиб сероб бўлгайсиз.
Шайх Абу Муҳаммад деди:
- Биз тўрт киши бўлиб йўлга чикдик. Айтилган манзилда сув ҳақиқатда йўқ экан. Заруратдан йўлда давом этдик. Ҳаво жуда иссиқ эди. Ташналик ўртаб юборди. Бизда озроқ сув бор эди. Шериклардан бири сув ичмоқчи бўлди.
-    Ёмғир ёғиб сероб бўласизлар, деб эди.
Дедим:
-    Ёмғир сизга мужда бўлсин!
Тўсатдан булут пайдо бўлиб, осмонни тўсди ва ёмғир қуя бошлади. Сероб бўлдик. Сел келди, таҳорат олиб, ғусл қилдик ва идишларимизга сув тўлдириб, йўлга тушдик. Бироз юргач, ёмғирдан ҳеч асар кўрмадик.