Шайх Абулаббос Мурсий PDF Босма E-mail

Шубҳали луқма
Бир куни биров уни имтиҳон қилиш мақсадида уйига зиёфатга чақирди. Ҳалолли-ги шубҳали бўлган бир таом келтириб, Шайх ҳузурига қўйди. Шайх деди:
- Ҳорис Муҳосибийнинг қўлига агар бир шубҳали ҳаром тутилса, бир томири ҳаракат-га келарди. Менинг қўлимда ўшанақа томир-дан олтмишта бор.
Мезбон истиғфор қилиб, узр сўради.
Ҳаром ва ҳалол аралашган таом
Мағриб мулкининг волийси Яъқуб мулк ва мамлакат учун ўз қардошини ўлдирди ва бу ишидан пушаймон бўлиб, Шайх Абулаббос хизматини илтимос қилди. Шайх Абулаббосга ҳам унинг қабулига Ҳақ таолодан буюрилди.
Бир куни Шайх султон Яъқубнинг уйи-га меҳмон бўлди. Яъқуб ходимига буюр-ди, бир хўроз-жўжани сўйиб, иккинчисини бўғиб ўлдиришди. Сўнг иккаласини пишириб, Шайх олдига қўйдилар. Шайх ходимга ишо-рат қилдики, бу бирни кўтарки, мурдордир. Иккинчи - покиза сўйилган жўжани ейиш-га киришди. Яъқуб буни кўриб, мамлакатни ўғлига берди ва ўзини буткул Шайхга таслим қилди. Шайхнинг тарбияти асаридан кушойиш топди ва валийлик мартабасида собитқадам бўлди.
Бир йили қурғоқчилик бўлиб, халқ ёғинга муҳтож бўлди. Шайхдан дуо сўрадилар. Шайх даштга чиқиб, Яъқубга ишорат қилди. Яъқуб истисқо намозини ўқиб дуо қилди, ўша заҳоти ижобат асари зоҳир бўлди ва ёғин туташди.