Шайх Ёсин Мағрибий Ҳажжом Ул-Асвад PDF Босма E-mail

Асли — валий, касби — сартарошлик
Валийлик арбоби ва каромат соҳибларидан эди. Аммо бу ҳолини сартарошлик суратида яширарди. Имом Нававий (р.а.)нинг муридла-ридан эди. Имом нимаики ишорат қилса, ўша ишоратга мувофиқ амал қилармиш. Имом бир куни унга деди:
— Бировлардан олган китобларингни эга-ларига қайтариб бер, ўз юртингга қайтиб, ўз аҳли аёлингдан хабар ол!
Шайх Ёсин унинг сўзини қабул қилди. Ўз юртига етиб келгач, касалланди ва дунёдан ўтди.