Абулҳасан Али Бин Ҳумайд Саъидий PDF Босма E-mail

Ғаройиб бўёқчи
Отаси бўёқчи эди. Аммо Абулҳасан дарвешлар суҳбатига боришни хуш кўрарди. Бу отасига оғир келарди - у ўғлини ўз касбининг давомчиси бўлишини истарди. Абулҳасан асо-сан риёзатга берилганлиги сабабли кўпинча отаси буюрган тўнликларни бўяшга фурсат тополмасди ва бу учун гап эшитарди.
Бир куни айтилган вақтда тўнликларни бўяшга улгурмади. Отаси қаттиқ ғазабланди. Дўконда ҳар бирида алоҳида ранг солинган тоғоралар бор эди. Тўнликларнинг ҳаммасини олиб, тоғораларнинг биттасига солди. Отасининг ғазаби ортиб, деди:
- Нима иш қилиб қўйдинг? Ахир эгалари буларни бошқа-бошқа рангда буюргандилар.
Абулҳасан қўлини тоғорага солиб, барчасини чиқарди. Ҳар қайсиси буюрилган рангда эди. Отасининг қўлига топширди. Отаси бу ғаройиб ҳолни кўриб, уни Тангри йўли сулу-кига қўйди. Шайхлик даражасига етиб, мурид ва асҳоблари жуда кўп бўлди. Аммо исми Лавҳул Маҳфузда кўринмаган кишини муридликка қабул қилмасди.