Шайх Абуррабиъ Кафиф Молақий PDF Босма E-mail

Дўзах ўтидан халос бўлган она
Шайх Абуррабиъ Молақий дебдур: Бир куни бир жамоат билан бировнинг эҳсонига ҳозир бўлдим. Уларнинг орасида кашф соҳиби бўлмиш бир ёш бола ҳам бор эди. Таомга қўл узатгани биланоқ йиғламоққа тушди. Сабабини сўрдилар, дедики, дўзахни мушоҳада этмокдаман, унда онамни кўрдимки, азоб бермоқдалар. Шайх Абуррабиъ деб-дурким, ичимда дедимки, Худовандо, Сен воқифсенки, етмиш минг марта «Ло илоҳа иллаллоҳ» зикрини айтибмен, шу зикрни бу боланинг онаси дўзах ўтидан халос бўлишига муайян қилдим. Ушбу ниятни кўнглимдан ўтказганимдаёқ бола кула бошлади ва хур-сандчилик қилди. Яна сабабини сўрадилар, дедики, онамни кўрадурменки, дўзах ўтидин халос бўлди. Алҳамдулиллоҳ! Сўнг таом емоққа машғул бўлди.