Ногур Тангрисига биздан салом айт! Бир йили Деҳлида қурғоқчилик туфайли қаҳатчилик бўлди. Асли Ногурдан бўлган би-ров Қози хизматига келиб, очарчиликдан ши-коят қилиб, ҳаёт нисбатан осон бўлган Ногур томонга боришга рухсат тилади. Қози ул ки-шига деди: - Ногур Тангрисига биздан салом айт! Ул киши деди: - Нима, Ногурнинг худоси бошқа-ю, Деҳ-лининг худоси бошқами?! Қози деди: - Агар сенда бу ақида бўлмаганида ризқ тилаб, Деҳлидан Ногурга бормасдинг. Ҳалиги киши қаттиқ уялиб, Ногурга бориш фикридан қайтди. Аллоҳ ўз бандаларининг ҳаёт сабзазорини сувсизликдан қуригали раво кўрмас! Ўша қурғоқчилик йили Деҳли аҳлининг улуғлари Қозидан истисқо (ёмғир ёғишини тилаб ўқиладиган намоз ва дуо) дуосини илтимос қилдилар. Қози қабул қилиб, дашт томон йўл олди. Бозордан ўтиб борурда кўрдики, бир кўкатфуруш кўкатлари қуримасин деб, ҳар замон унга ҳовучлаб сув сепарди. Қози бу ҳолни кўргач, йўлидан қайтди ва деди: - Бир кўкатфуруш кўкатларининг ғамини еб, қуримасин деб, дам-бадам сув сепар бўлса, наҳотки карамли Тангри ўз бандаларининг ҳаёт сабзазорини сувсизликдан қуригали раво кўрса?! Ҳануз бу сўз Қози оғзида эдиким, булут пайдо бўлиб, бир-бирига туташиб, ёмғир қуя бошлади ва мулк аҳли сероб бўлди. Улуғ зотларни Хуросонда Шайх, Самар-қандда Хожа, Румда Боб, Ҳиндда Қози дерлар.
|