Шайх Нажибуддин Мутаваккил PDF Босма E-mail

Аёли жанжалига сабр қилган шайх
Бир куни хотини рўзғордаги узлуксиз етишмовчиликдан нолиб, у билан хархашани бошлади. Шайх сабр билан эшитиб, ҳеч нарса демади. Тўсатдан Хизр алайҳиссалом кирди ва саломлашиб, деди:
- Кимки сабр-тоқат ва ҳалимликни ўз ши-ори қилса, Тангри таоло уни бизнинг суҳба-тимизга еткургай!
Бу аснода шаҳар улуғи қошидан катта дас-турхонда нон, таом ва тўла бир ҳамён олтин назр келтирдилар. Шайхнинг хотини бу ҳолни кўриб уялди ва изтиробидан унга пушаймон-лик юзланди.