Хожа Роҳат PDF Босма E-mail

Қозининг туши ва шайхнинг самоъ мажлиси
Бир кеча қози Камолиддин Жаъфарий Ҳазрати Ҳақ субҳонаҳу ва таолони тушида кўрдиким, Ҳақ жалла ва аъло унга амр қилди: Эй Камол, бориб Хожа Роҳат хизматига ет! Қози бу тушни босинқириқ ва рўёга йўйиб, яна чўзилди, такрор бу тушни кўрди. Мажбур бўлиб, эрталаб хожа Роҳат ҳузурига йўл олди. Хожа Роҳатни кенг ва нафис тўнлар кийиб, самоъ мажлисига машғул ҳолатда учратди. Яна Қози кўнглига инкор юзланди. Хожа Роҳат самоъ асносида Қози томон юзланиб, деди:
- Эй Камол, ўтган кеча Ҳазрат Зулжалол сени бизнинг хизматимизга амр қилди, сен ҳануз мункирсен.
Қози Хожа Роҳатнинг оёғига тушиб, тавба қилди ва унга мурид тушди.