Мавлоно Разиюддин Набий PDF Босма E-mail

Вафот этган шайх ҳамда мурид таважжуҳи
Яхши хислатлар ва зуҳду тақво сифати билан танилган бир шогирди бор эди. Мавлоно Разиюддин оламдан ўтганидан сўнг бирор масалани ечишда мушкуллик туғилса, бу шогирди унинг муборак қабри зиёратига бориб, руҳига таважжуҳ қилса эди, масаланинг ечимини топарди. Бир куни шогирди одат бўйича устози қабри қошига бориб, таважжуҳга киришди. Таважжуҳ пайти уни уйқу элтди. Уйғонгандан сўнг ўша масала ёзилган китоб-нинг ҳошиясида масаланинг ечими Мавлоно хати билан ёзилганига гувоҳ бўлди.