Амир Олим Далполижий PDF Босма E-mail

Қарзинг яқинда адо бўлажак!
Айтишларича, зоҳидлардан бўлмиш Мавлоно Довуд Ҳосур бировдан беш юз танга қарздор бўлиб қолди. Мавлоно Довуд бу қарздан қутулолмай, кўп ўйланарди. Бир куни Амир Олим Мавлоно Довуд эшиги олдидан ўтаётиб, баланд овоз билан қичқирди:
-    Эй Довуд, хотиржам бўл, қарзинг яқинда адо бўлажак!
Кўп ўтмай, биров Мавлоно олдига бир кўза сув олиб келди ва деди:
-    Ҳайбатхоннинг ўғли қорин оғриғига чалинибди, ҳолдан кетиб, жон талвасасига тушган. Мавлоно бу сувга бир нарса ўқиб дам солиб берсалар, шояд муборак нафаслари баракотидан шифо топиб кетса.
Мавлоно Довуд «Алҳамд» билан «Ихлос» сурасини ўқиб, кўзадаги сувга дам солди. Ҳайбатхон ўғли дам сувидан ичиб, ўша заҳоти дарддан қутулди. Шукронасига беш юз танга Мавлонога назр қилиб юборди. Мавлоно бу пул билан қарзини адо қилди.