Мавлоно Фахриддин Зоҳид PDF Босма E-mail

Аниқки, то бирор қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас!
Султон Шамсиддин Элтутмиш замонида Деҳлида қурғоқчилик келиб, қаттиқ қаҳатчилик юз берди. Шаҳарнинг улуғлари бирлашиб, Мавлоно ҳузурига бориб, истисқо дуоси (ёмғир ёғилиши учун ўқиладиган дуо) илтимос қилдилар. Мавлоно шаҳарнинг бош масжидига бориб, истисқо дуоси қилди ва бу оятни ўқиди:
- Инналлоҳа ло юғаййиру мо биқавмин ҳатто юғаййиру мо бианфусиҳим (Аниқки, то бирор қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас -«Раъд» сураси, 11-оят).
Шаҳар аҳли бу оятни эшитиб, тўс-тўполон кўтарди. Бу пайтда Султон Шамсиддин Элтутмиш ҳам Мавлоно суҳбатига ҳозир бўлди. Мавлоно Султонга деди:
- Салтанат тожини бошингдан ол, улуғлик камарини ечиб, тупроққа сол ва подшоҳлар подшоҳи хизматида бошяланг тазарру қилиб, ёғин тила!
Султон айтилгандек қилди. Сўнг Мавлоно Фахриддин тўнининг енгидан бир идиш чиқариб, осмонга боқиб деди:
- Бор Худоё, бу идишни ёмғир суви билан тўлдирмагунингча ифтор қилмасмен.
Шу гапни айтаёган чоғнинг ўзида булутлар пайдо бўлиб, бир-бирига туташиб, ёмғир бошлади ва шомгача ёғин тўхтамади. Ёмғир шунча қаттиқ қуйилдики, Султон Шамсиддинга махсус фил олиб келишди, миниб уйига борди.