Шайх Фарид Шакарганж PDF Босма E-mail

Она илтимоси ва шайх мадади
Бир куни бир қари кампир Шайхнинг ҳузурига келиб, йиғлаб-ёлвориб, деди:
- Ёлғизгина бир ўғлим бор. Кўп муддатдурким, сафарга борибдур ва ўлик-тиригидан хабарим йўкдир, иштиёқидан бетоқатмен.
Шайхнинг бу аёлнинг ҳолига раҳми ке-либ, муроқабага борди. Бирпас ўтиб, бошини кўтариб, деди:
- Уйингга бор, Тангри таоло ўғлингни сенга еткургай!
Аёл уйига қайтди. Кўп фурсат ўтмасдан, биров эшигини қокди. Чиқиб, очса, ўғли экан. Йиғлаб кўришиб, сал ўзига келгач, ўғлидан аҳвол сўради. Уғли деди:
- Бошингни кўтар!
Иог бошини кўтарди. Шайх сўради:
— Кимсан, қаердан келдинг?
Жавоб беролмади. Такрор сўралгандан кейин деди:
- Шайх ҳайбатидан тилим сўзга айланмаётир.
Шайх деди:
— Уз тариқингда тортган риёзатлар натижасида нима ҳосил қилдинг?
Йог деди:
- Ой фалакида парвоз қилиш қувватим бор.
Шайх буюрди:
- Ҳосил қилганингни кўрсат!
Йог ҳавога қараб учди. Шайх кафшини олиб, ортидан ҳавога отди. Йог қайси томонга учса, кафш унинг боши устида учарди ва бошига уриб турарди. Оқибат кафшнинг озоридан Шайх хизматига тушди ва имон келтириб, мусулмон бўлди.