Шайх Низомуддин Авлиё PDF Босма E-mail

Икки машҳур шоирнинг пири
Ҳинд машойихининг машҳурларидандир. Амир Хусрав Деҳлавий ва Ҳасан Деҳлавий унинг муридларидурлар.
Бировнинг катта маблағ ёзилган барот қоғози (чек, пул квитанцияси) йўколиб қолди. Шайх Низомидцин (қ.с.) олдига келиб арзи ҳол қилди. Шайх унга бир дирҳам бериб, деди:
-    Ҳолва олиб, Шайх Фаридиддин Шакар-ганж руҳи учун дарвешларга улаш.
Ул киши ҳалвогарга борса, ҳалвогар пул-ни олиб, бир парча ҳолвани қоғозга чирмаб, тутқазди. Очиб қараса, йўқолган барот қоғози экан.
Савдогарга ўн икки минг дирҳам берилди
Бир савдогарнинг молини Мултонда ўғир-лаб кетдилар. Шайх Баҳоуддин Закариё ўғли Шайх Садриддин қошига бориб, Шайх Низомиддинга мушкулини осон қилиш учун хат ёзиб беришини илтимос қилди. Шайх Садриддин мактуб ёзиб, аҳволни баён қилди. Савдогар Деҳлига бориб, Шайх Низомиддинга илтимосномани топширди. Шайх мактубни ўқиб, ходимига деди:
-    Эртага бомдоддан пешингача бизга эҳсон қилинган барча пулларни бу азизга беринглар!
Ходим айтилгандек амал қилди. Тожирга ўн икки минг дирҳам берилди.