Мавлоно Жалолиддин Маҳмуд Зоҳид Мурғобий PDF Босма E-mail

Қабул қилинмаган ҳадя
Айтишларича, унинг ерларида ишлайдиган бир деҳқон вақф қилинган жуфт билан ерини ҳайдабди. Мавлоно бундан хабардор бўлгач, экилган зироатнинг барчасини садақа қилиб юборибди.
Ҳирот ҳукмдори унга бир ҳамён танга жўнатди. Қабул қилмади. Ҳамённи келтирган киши деди:
-    Агар ҳадяни қайтиб подшоҳ олдига олиб борсам, хафа бўлади. Ҳеч бўлмаса, мадрасан-гиздаги фақирлар ва шогирдларингизга бўлиб беринг.
Мавлоно деди:
-    Ўзинг тақсим қил, лекин аввал бу пул қаердан келгани ва ким қабул қилмаганини айтиб қўй.
Ҳалиги киши пулни олиб, мадрасадаги-ларга бўлиб бермоқчи бўлди. Мавлоно қабул қилмаганини айтди, ҳеч ким қабул қилмади.