Шайх Муҳаммад Яманий PDF Босма E-mail

Мусофир дарвеш ва анор данаклари
Шайх Нажибиддин Али Бузғуш дебдурки, бир куни бир гуруҳ муридлар билан бирга Ҳазрат Шайх Шиҳобиддин Суҳравардий (қ.с.) суҳбатида ўтиргандик. Шайх муридларнинг бирига буюрдилар:
-    Хонақоҳдан ташқари чиқиб, кўчада агар бирор мусофир бўлса, олиб киринг. Бизнинг димоғимизга бир ошно иси келмокда.
Мурид чиқиб, ҳеч кимни учратмай қайтиб келди. Шайх яна ҳайбат билан буюрдилар:
-    Қайтиб чиқинг, бу дафъа топарсиз.
Дарвеш бу сафар чиққанида юзида сафар машаққати зоҳир қора танли бир кишини кўрди ва олиб кирди. Мусофир киргач, пой-гакда ўтирмоқчи бўлди. Шайх деди:
-    Эй Шайх Муҳаммад, яқин келки, сендан ошно иси келадур.
Чақириб ёнига ўтқазди. Шайхлар бир муд-дат хомуш, безабонлик тили билан суҳбат-лашдилар. Сўнгра Шайх Муҳаммад Шайх Суҳравардийнинг этагини ўпди. Шайх Суҳравардий буюрди, дастурхон келтирдилар, овқат сузилди. Мен рўза эдим. Шайх деди:
-    Кимки рўза тутган бўлса, ўз ҳоли билан бўлсин.
Дастурхонда анор бор эди. Шайх анорни еб, уруғларини чиқариб, дастурхоннинг бир чеккасига тўплаб қўярди. Хотиримдан ўтдики, бу анор уруғларига Шайхнинг муборак оғзи суви тегибди, шулар билан ифтор қилай. Бу фикр кўнглимдан кечган замон Шайх Муҳаммад уруғларни олиб, оғзига солди ва менга боқиб, табассум қилди. Билдимки, хаё-лимдаги унга маълум бўлибди.
Дастурхон йиғиштирилгач, Шайх буюрди-лар:
-    Шайх Муҳаммад ҳофизи Қуръондир, аммо бир муддат ёлғиз тиловат қилди. Энди бирор киши олдида Қуръонни ўтказиш нияти бор.
Бир неча киши бу муддао қилди, аммо Шайх дедилар:
- Али Шерозий ҳар куни унинг дарсига қулоқ тутсин!
Шайх Муҳаммад ҳар куни менинг олдимда бир пора Қуръон ўтказарди. Бу айёмда ундан кўп ажойиб ҳоллар мушоҳада қилинди ва ажаб файзлар ва осойишлар унинг суҳбатидан мен-га етишди. Охир Шайх унга хирқа кийдириб, толибларига хирқа либоси ижозатини бериб, ўз вилоятига жўнатди. Яманда машҳур бўлди ва кўпчилик унга мурид тушдилар.