Султон Валад PDF Босма E-mail

Сирримни Султон Валадга бағишладим
Бир куни Ҳазрат Мавлоно Жалолиддин Румий унга дедилар:
- Мавлоно Шамсиддин талабига Дамашққа борасан. Мана бу кумуш тангаларни олиб бо-риб, ул султони маъно кафши ичига сол ва муборак кафшини Рум сари тўғирла. Дамашкда Солиҳия мавзеида машҳур бир карвонсарой бор. Етиб борганингда тўғри ўша карвонсаройга бор, Мавлонони ўша ердан топарсан. Борганингда бир фаранги соҳибжамол йигит билан шахмат ўйнаб ўтирганларини кўрасан. Агар Мавлоно ўйинда ютса, пул олади, агар фаранги ютса, Мавлонони бир тарсаки уради. Зинҳор инкор қилмаки, ул йигит асли дарвешлар тоифасидандир, аммо ўзини ҳали танимас. Мавлоно уни ўзига таништиришни тилайдилар.
Султон Валад Дамашққа борди ва Мавлоно Шамсиддинни оталари айтган жойда айтил-ган ҳолатда - фаранги йигит билан шахмат ўйнаётган пайтда топди. Ҳамроҳлари би-лан унинг олдига бош қўйиб, зиёрат қилди. Фаранги кофир йигит бу ҳолни кўриб, Мавлоно Шамсиддиннинг улуғлигини билди ва ўз адабсизликларидан уялиб, бош яланг қилиб, имон келтирди. Инсоф юзидан туриб, бор мол-мулкини яғмога беришга азм қилди. Мавлоно Шамсиддин бунга йўл қўймади ва буюрди:
-    Фарангистонга қайт ва ул диёрнинг азизларини мушарраф қил ва ул жамоатнинг қутби бўл!
Сўнгра Султон Валад отаси буюрганидек кумуш тангаларни Мавлоно Шамсиддин каф-ши ичига солиб, кафш юзини Рум сари эвур-ди. Ва Мавлоно Румий ҳамда жамийки Рум-даги ихлосмандлар номидан у кишини Румга қайтишларини илтимос қилди. Мавлоно Шам-сиддин унинг сўзини қабул қилиб, султон Валаднинг отига миниб, Румга юзландилар. Султон Валад Мавлоно рикобида пиёда борди. Мавлоно Шамсиддин бир неча марта айтдилар:
-    Ўғлим Султон Валад, отлан!
Султон Валад таъзим қилиб деди:
-    Шоҳ отда бўлган пайтда бандаси отга миниши раво бўлмас.
Дамашкдан Қуниягача пиёда борди. Қуния-га етгандан кейин Мавлоно Шамсиддин Ҳазрат Румийга бўлиб ўтган воқеани айтиб, катта мамнуният изҳор қилдилар. Сўнгра дедилар:
- Менга Ҳақ таоло икки нарса инъом эт-ган: сар ва сир. Бошимни ихлос билан Мав-лоно Румийга фидо қилдим ва иккинчи нар-са - сирримни (руҳ, қалб) Баҳоуддин Валадга бағишладим. Агар Баҳоуддин Валад Нуҳ пай-ғамбар умрини кўриб, бутун умрини бу йўлга сарфлаганда ҳам мен унга берган нарсадан ортиқ ҳеч нима унга муяссар бўлмас. Умид улким, сиздан ҳам унга насибалар етгай.