Мавлоно Шамсиддин Муҳаммад Бин Али Бин Маликдод Табризий PDF Босма E-mail

Ойни осмонда кўринг!
Бағдодга етганда Шайх Авҳадуддин Кирмо-нийни кўрди ва деди:
- Не ишдасен?
Шайх деди:
- Тошлиғ сувда ой аксини кўрмокдаман. Деди:
- Агар бўйнингни чивин чақмаган бўлса, ойни не учун осмонда кўрмайсен?
Боязид улуғроқдир, ё Ҳазрат Расулуллоҳ?
Мавлоно Шамсиддин Қунияга етганда Мавлоно Жалолиддин Румий мадрасадан чиқиб, уламо жамоаси унинг рикобида бора-ётган эдилар. Мавлоно Шамсиддин отининг жиловини тутиб, дедилар:
- Эй мусулмонлар имоми, Боязид улуғроқ-дир, ё Ҳазрат Расулуллоҳ (с.а.в.)?
Мавлоно Румий дебдурки, бу сўз ҳайбати-дан гўёки етти осмон бир-биридан айрилди ва ерга тўкилди. Менинг ботинимдан азим бир ўт димоғимга урилди. Жавоб бердим:
- Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) олам аҳли-нинг энг улуғидир, Боязид не бўлғай?
Шамсиддин деди:
- Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) дебдурки: Мо ъарафнока ҳаққу маърифатука (Аллоҳим, Сени танишлик даражасида таниёлмадим). Боязид эса дебдурки: Субҳоний, мо аъзама шоний ва ано султонус-салотин! (Поко Парвардигоро, шоним нақадар юксак! Мен султонлар султо-ниман). Буни қандай изоҳлаш мумкин?
Дедим:
- Боязид сувсизликдан бир қултум сув ичиб, серобликдан дам урди, идрокининг кўза-си шу билан тўлди. Ул Нур унинг равзанаси (туйнук, ёруғлик кирадиган дарча) ҳажмида эди. Аммо Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)да улуғ бир ташналик ва сувсизлик устига сувсизлик эди. Муборак кўкси «Алам нашраҳ лака сад-рак» (Биз сенинг қалбингни кенг - мунаввар қилиб қўймадикми? - «Иншироҳ» сураси, 1-оят) шарҳи билан «Ва арзуллоҳи восиъа-тун» (Аллоҳнинг ери кенгдир - «Зумар» су-раси, 10-оят) бўлганди. Шунинг учун ташна-ликдан дам урди ва ҳар кун қурбат - яқинлик кўпайишини тиларди.
Мавлоно Шамсиддин фарёд уриб йиқилди. Мавлоно Румий отдан тушиб, шогирдла-ри ёрдамида уни кўтариб мадрасага элтди-лар. Мавлоно Шамсиддин ўзига келиб, бо-шини Мавлоно Румий тиззасида кўрди. Туриб, Румийнинг қўлидан тутиб, бир хил-ват ҳужрага олиб кирди. Уч ой кечаю кун-дуз бир-бирларининг дийдоридан тўймай суҳ-бат қурдилар. Бу муддатда ташқарига асло чиқмадилар. Бирор киши уларнинг суҳбатини бузишга журъат қилолмасди.
Чўри, ғулом ва шароб истаги
Бир куни хос суҳбатда Мавлоно Шамсиддин Мавлавий Румийга ўз ҳарамидан бирор чўри олиб келишини буюрди. Мавлавий туриб, ўз ҳарамидан бир қизни олиб келди. Мавлоно Шамсиддин деди:
- Бу менинг синглимдир. Бир нозанин йигит кўнглим тилар.
Ўша заҳоти чиқиб, фарзанди Султон Валадни олиб кирди.
Шамс Табризий деди:
- Бу менинг фарзандимдир. Агар бир миқдор шароб муяссар бўлса, яхши бўларди.
Мавлавий чиқиб, жуҳудлар маҳалласидан бир кўза шароб келтирди. Мавлоно Шамсиддин деди:
- Мен Мавлоно Румийнинг издошликдаги собитқадамлиги ва кенгфеъллик даражасини имтиҳон қилгандим. Ҳар нима десалар, ундан-да ортиқ экан.
Завқу ҳол илми
Баъзилар дебдурларки, Мавлоно Шамсиддин Қунияга етганида Мавлоно Румий дарс берадиган мадрасага борди. Мавлоно Жало-лиддин бир ҳовуз четида китоб ўқиш билан машғул эди. Мавлоно Шамсиддин сўради:
- Бу не китоблардир?
Мавлоно деди:
- Бу қийлу қолдир (фиқҳ ва ақида илми), сенинг бу билан нима ишинг бор?
Мавлоно Шамсиддин китобларни олиб, сувга ташлаб юборди. Мавлоно қаттиқ хафа бўлиб дедилар:
- Эй дарвеш, нима қилиб қўйдинг, улардан баъзилари отам ёзган китоблар эди, бошқа то-пилмайди.
Мавлоно Шамсиддин қўлини сувга тиқиб, китобларни битта-битта сувдан чиқара бошлади. Китобларнинг бирортасига сув юқмаган, қуп-қуруқ эди. Мавлоно Румий дедилар:
- Бу не сирдур?
Мавлоно Шамсиддин деди:
- Буни завқу ҳол (тасаввуф ва ирфон) дер-лар, бу билан нима ишинг бор?
Шундан сўнг бу икки улуғ зотларнинг суҳбатлари туташди.