Осмон томига сакраган болакай Бузургвор оталари ёзиб қолдиришича, Жалолиддин Муҳаммад олти ёшида жума куни кечқурун болалар билан уйларнинг томларида сайр қилиб юрганди. Бир бола деди: - Келинглар, бу томдан нариги томга сак-раймиз. Жалолиддин Муҳаммад деди: - Томдан-томга сакраш ит ва мушуклар-нинг ишидир. Одам боласи бундай ишга бе-рилиши уят. Агар сизнинг жонингизда қувват бўлса, осмон томига сакрайлик. Шу пайтда томдан осмонга қараб учиб-ди. Болалар кўзидан ғойиб бўлганидан, шериклари қўрқиб, қичқириб йиғлашибди. Бир лаҳзадан сўнг кўзлари чақнаган ва ранги ўзгача ҳолда ўша томга қайтиб тушибди. Болаларга айтибди: - Сизларга бояги сўзларни айтаётган чоғимда яшил тўнли бир гуруҳ мени ораларинг-дан олиб осмонга элтдилар ва фаришталар оламининг ажойиботини менга кўрсатдилар. Сизларнинг фиғон ва фарёдингиз чиққач, яна бу ерга туширдилар. Шайх Аттор туҳфаси Маккага борурда Нишопурда Шайх Фаридуддин Аттор (қ.с.) суҳбатига етишдилар. Шайх «Асрорнома» китобини у кишига берган эканлар. Доим ўзлари билан олиб юраркан-лар. Бойлар хабар олмаса, миннатдор бўламиз... Дунё аҳлидан бири узр сўраб деди: - Сизнинг хизматингизга кам келишимдан хижолатдаман. Дедилар: - Узр сўрашнинг ҳожати йўқ. Ўзгалар сенинг келишингдан миннатдордирлар. Биз эса келмаганингдан миннатдормиз. Мен етмиш уч мазҳаб билан биргамен! Сирожиддин Қунявий Мавлоно Румийнинг улуғ замондошларидан эди. Аммо ул зотни хуш кўрмасди. Қунявийнинг олдида Румийнинг бу сўзини айтдилар: - Мен етмиш уч мазҳаб билан биргамен. Қунявий ичида Мавлонони ранжитиш ва беҳурмат қилиш истаги пайдо бўлди. Ўз яқинларидан билимли, аммо оғзи шалоқ бўлган бир кишини Мавлонога юбориб та-йинладики, кўпчилик орасида Румийдан етмиш уч мазҳаб билан бирга эканлиги ҳақида сўра. Агар иқрор бўлса, оғзингдан келгунча сўкиб, беобрў қил. Ул киши келиб, тайинланган гапни сўради. Ул киши дедиларки, айтибмен. Ул киши олдиндан келишилгандек, сўкиб, ҳақорат қилди ва шаллақиликни бошлади. Мавлоно табассум қилиб дедилар: - Булар билан ҳам биргамен. Ҳалиги киши жуда хижолат бўлиб қайтди. Бугун бизнинг уйимиздан Фиръавннинг иси келмоқда... Шайх Рукниддин Алоуддавла дебдур-ки, менга унинг бу сўзи бағоят хуш келди: Ул киши ходимдан уйда бирор нарса бор-ми, деб сўраганларида, ходим ҳеч нарса йўқ эди, деб жавоб берса, хурсанд бўлиб, шукур қилардилар ва дердиларки, бугун бизнинг уй пайғамбарнинг уйига ўхшар. Агар ходим «овқат тайёр», деб жавоб берса, хижолат бўлиб айтардиларки, бугун бизнинг уйимиз-дан Фиръавннинг иси келмокда... Рубоб навоси жаннат эшигининг овозидир Румий ҳазратлари айтармишки, рубоб на-воси жаннат эшигининг овозидир. Агар бизга рубоб навосидан завқу хушҳоллик бўлса, са-баби шудир. Инкор аҳлидан биров бу сўзни эшитиб деди: - Биз ҳам рубоб навосини эшитамиз. Бизга нега завқу ҳол юзланмас? Румий ҳазратлари дедилар: - Сиз жаннат эшигининг ёпилганини эшитурсиз, биз эса очилганининг.
|