Саййид Бурҳонуддин Муҳаққиқ Термизий PDF Босма E-mail

Саййиди Сирдон Шайх Баҳоуддин Валад (қ.с.)нинг дўстлари ва муридларидан эди. Саййиди Сирдон лақаби билан ҳам машҳурдир.
Шайх Баҳоуддин Валад оламдан ўтган куни Саййид Бурҳониддин Термиз шаҳрида эди. Атрофидагиларига айтди:
- Бугун шайхим ва устозим ҳазратлари дунёдан ўтдилар.
Бир неча кундан сўнг Мавлоно Жалолиддин тарбияти учун Қунияга юзландилар. Мавлоно Жалолиддин ҳазратлари тўққиз йил ул зот-нинг хизматида бўлиб, раҳнамолик кўриб тар-бият топдилар.
Маъно ва ҳақиқат дарёси
Дебдурларки, Шайх Шиҳобиддин Суҳравардий Румга келганларида Саййид Бурҳониддин зиёратига бордилар. Саййид Бурҳониддин кул устида ўтирганди, ўрнидан қўзғалмади. Шайх йироқдан таъзим қилиб ўтирди. Ҳеч нарса воқеъ бўлмади. Шайх кетгач, муридлар сукутнинг сабабини сўрадилар. Шайх деди:
- Ҳол аҳли билан сўзлаш учун ҳол тили керак, йўқки қол тили!
Муридлар сўрадилар:
- Саййид Бурҳониддин ҳақида нима дей-сиз?
Шайх деди:
- Маънолар дурдонаси ва муҳаммадий ҳақиқатдан мавжланиб турган бир дарёдир, айримлари ошкор ва кўпи яширин.