Шайх Баҳоуддин Валад PDF Босма E-mail

Олимлар султони
Амир ул-мўъминин Абубакр Сиддиқ (раз) авлодларидандир. Онаси Хуросон подшоҳи Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳнинг қизидир. Ҳазрат Расулуллоҳ(с.а.в.) подшоҳнинг тушига кириб ишорат қилдиларки, қизингни Ҳусайн Хатибга никоҳ қил! Бу никоҳдан Баҳоуддин Валад дунёга келди. Икки ёшида отаси олам-дан ўтди. Балоғат ёшига етганда дин ва ир-фонга оид билимларни чуқур ўзлаштирди. Илмда камоли ул ерга етдики, Ҳазрат Расулуллоҳ(с.а.в.) унга Султон ул-уламо (Олимлар султони) лақаби бердилар.
Обрўси кундан-кунга ошиб бораётганини кўриб, ҳасад аҳли ва замонанинг сохта олим-лари уни подшоҳга қарши бош кўтаришда айб-лаб туҳмат қилдилар. Ноилож Балхни тарк этиб, Бағдод йўли билан Маккага қараб йўл олдилар. Бу пайтда ўғли Жалолиддин (Румий) ҳали кичик ёшда эди. Бағдодга етганларида одамлар сўрадилар:
- Қайси юртдан келиб, қаён бораяпсизлар?!
Деди:
- Миналлоҳи илаллоҳи ва ло ҳавла ва ло қуввата илло биллоҳ! (Аллоҳдан Аллоҳга бормокдамиз! Қўрқув ва қувват фақат Аллоҳдандир!)
Шайх Шиҳобиддин Суҳравардийга (қ.с) бу сўзни етказганида айтдилар:
- Бу Баҳоуддин Балхийдан ўзга киши эмас.
Шайх Суҳравардий Мавлоно Баҳоуддин истиқболига чиққанида, отининг ўзангисини ўпди ва хонақоҳига таклиф қилди. Мавлоно дедилар:
- Илм аҳлига мадраса муносиброқдир.
Мустансария мадрасасида яшай бошлади-лар. Учинчи куни яна Макка томон йўлда да-вом этдилар. Тўрт йил Озарбайжонда сокин бўлдилар ва етти йил Лорандада яшадилар. Мавлоно Жалолиддинни ўн етти ёшлари-да уйлантирдилар. Бир йилдан сўнг Султон Валад туғилди. Улғайганларида танимаган киши ота-болани ака-ука деб хаёл қиларди. Сўнг замон подшоҳи уларни Қунияга таклиф қилди. Мавлоно Баҳоуддин ўша шаҳарда вафот этдилар.