Шайх Жамолиддин Аҳмад Журфоний PDF Босма E-mail

Ҳақ таолони ижозатнома билан ибодат қилмасман!
Бир куни Шайх Саъдиддин Ҳамавий Журфонга етди. Киши юбориб, Шайх Аҳмадни чақиртирди. Шайх Аҳмад узлат нияти қилганди, келмади. Яна киши юбориб, айттирдики, келмоқ керак. Менга ишорати етибдурки, сен учун Шайх Али Лоло ижозатнома битган экан, мен ҳам битта ижозатнома битайин. Шайх Аҳмад жавоб юбордики, мен Ҳақ субҳонаҳу ва таолони ижозатнома билан ибодат қилмасман.
Муроқабадаги мурид ва шайх танбеҳи
Бир куни Шайх Аҳмад кафшини ечиб, муроқабада машғул бўлган бир муридининг бўйнига кафш билан қаттиқ урди. Мурид деди:
- Мен муроқабадаман, Шайх нега менга озор бермоқдалар?
Шайх деди:
- Муроқаба бировга ярашурки, бир ҳафта таом емаган бўлса ҳам, оёқ товушини эшитиб, келаётган киши мен учун таом келтирмокда, деб сира хаёл қилмайди.