Шайх Разиюддин Али Лоло Ғазнавий PDF Босма E-mail

Яссавий ва Кубро муриди
Отаси - Шайх Саид машҳур шоир Ҳаким Саноийнинг амакиваччасидир. Ҳаж қилиш ни-ятида сафарга чиқиб, Имом Юсуф Ҳамадоний суҳбатига етибдур.
Шайх Нажмиддин Кубро (қ.с.) Ҳамадонга ҳадис илми талабида келганида, Шайх Али Лоло бу шаҳардан бир чақирим узоқроқдаги қишлоқда эди. Ўша кеча тушида осмонгача кўтарилган бир нарвон кўрди. Одамлар бир-бир нарвон билан кўтарилиб, нарвон боши-да турган бир киши уларга қўл узатиб, уш-лаб, осмонга кўтарилаётган эди. Шайх Али Лоло ҳам бу нарвондан кўтарилади. Ҳалиги киши унинг қўлидан тутиб, осмонга юксал-ди. Уйғонгач, бу тушни отасига айтиб берди. Отаси сўради:
- Агар кўрсанг, ул зотни танирмисан?
Али Лоло деди:
- Танийман, исми ҳам эсимда.
Отаси айтди:
- Сенинг ишингнинг калити унинг қўлида, уни излаб топишинг керак.
Шайх Али Лоло унинг талабида неча йил оламни кезди, аммо ҳеч қаерда ундан ни-шон топмади. Шайх Нажмиддин Кубро (қ.с.) Хоразмга келиб, тасаввуфни ёйишга кириш-ган пайтларда Шайх Али Лоло Туркистонда, Шайх Аҳмад Яссавий (қ.с.) хонақоҳида хилватда ўтирган эди. Тасодифан бир киши Хоразмдан келиб қолди. Хожа Аҳмад Яссавий ундан сўради:
- Айни кунларда Хоразмда тариқатни билгувчи бирор киши борми?!
Мусофир айтди:
- Бир йигит бор, халқни ҳидоят қилиш билан машғулдир, атрофида кўп одамлар ихлос ва иродат билан йиғилган.
Хожа Аҳмад сўради:
- Оти недур?
Деди:
- Шайх Нажмиддин Кубро.
Шайх Али Лоло бу исмни эшитиб, хилват ичидан изтироб билан чикди ва сафарга бел боғлади. Хожа сўради:
— Нима бўлди?
Деди:
- Сафар қилурмен.
Хожа Аҳмад деди:
- Ҳозир қиш фасли, ёз бўлгунча сабр қил.
Шайх Али Лоло деди:
- Сабр қилолмайман.
Сафарга чиқиб, Шайх Нажмиддин Кубро хизматларига келди ва сулукка машғул бўлди.