Шайх Нажмиддин Розий PDF Босма E-mail

«Кофирун» сураси ва Румий мутойибаси
Чингизхон босқинида Хоразмдан чиқиб, Румга борибдир. У ерда Шайх Садриддин Қуниявий ва Мавлоно Жалолиддин Румий ( )лар билан мулоқот қилган. Нақл қилишларича, учаласи бир кун бир мажлисда эдилар. Шом пайти бўлди. Шайх Садриддин билан Мавлоно Жалолиддин ундан имомликка ўтишини илтимос қилдилар. Шайх Нажмиддин иккала ракатда ҳам «Фотиҳа» сурасидан кейин «Кофирун» сурасини қироат қилди. Намоздан холи бўлгандан сўнг Ҳазрат Мавлоно Жалолиддин Румий Шайх Садриддинга боқиб, ҳазиллашиб дедилар:
- Назаримда, «Кофирун»нинг бирини сиз учун ва бирини биз учун ўқиди.