Шайх Сайфиддин Бохарзий PDF Босма E-mail

Жиловингда подшоҳлар югургайлар!
Бир куни ҳукмдорлардан бири Шайх Сайфиддин хизматига келганди. Кетаётган чоғида илтимос қилдиким, Шайхга бир от назр қилдим. Ўз қўлим билан Шайхни отлантирмоқ ниятим бор.
Шайх унинг илтимосини қабул қилиб, отнинг қошига келди. Подшоҳ отнинг жиловини тутиб, Шайхни отлантираётган чоғида от асовлик қилиб қочди. Подшоҳ эллик қадамга яқин отнинг жиловини маҳкам ушлаб, рикобида югурди. От бирдан тўхтади. Шайх подшоҳга айтди:
- Бу отнинг саркашлик қилганининг ҳикмати ушбудир: Бир марта Ҳазрат Шайх Нажмиддин Кубро учун Хитойдан бир кани-зак келтирдилар. Никоҳ кечаси Шайх биз муридларга айтдилар:
- Бу кеча биз шаръий лаззатга машғул бўламиз. Сизлар ҳам бу кеча риёзатни тарк этиб, фароғат қилинг.
Мен бир кўзани сувга тўлдириб, Шайхнинг ётоқхонаси эшиги олдида кутиб турдим.
Тонготар чоғи Шайх чиқиб, мени бу аҳволда кўриб дедилар:
- Биз сизларни ўз лаззат ва ҳузурингизга машғул бўлингиз, деб буюргандик. Сен нега ўзингни бу риёзат ва машаққатга солдинг?
Мен айтдим:
- Сиз буюрдингизки, ҳар киши ўз лаззат ва ҳузурига машғул бўлсин. Менга Шайх остонасида хизматда бўлишдан ортиқроқ лаз-зат ва ҳаловат бағишловчи юмуш йўқ.
Шайх буюрдилар:
- Башорат бўлсин сенгаким, подшоҳлар сенинг рикобингда югургайлар.
Совға қилинган отнинг асовлиги ўша дуонинг баракотидандир.