Хожа Хайрча PDF Босма E-mail

Сен ўз кўнглингни тузат!
Хайрча бир қул эди. Эгаси ундан кўп каромат мушоҳада қилиб, уни озод қилди. Гозургоҳга келиб, бир кулба ясади ва у ерда умри охиригача яшади.
Кимки бемор бўлиб қолса ё бирор дардга учраса, Хайрчадан дуо тиларди. У дуо қилгач, ўша заҳоти шифо топарди. Бир марта бир донишманднинг тиши оғриб, унинг олдига борди. Хайрча «Алҳамд» сурасини ўқиб дам солди, ўша заҳоти оғриқ тўхтади. Донишманд деди:
- Эй Хайрча, сен «Алҳамд»ни тўғри ўқимаяпсан, мен сенинг қироатингни тузатайин, тўғри ўқийдиган бўл.
Хайрча деди:
- Яхшиси, сен ўз кўнглингни тузат!