Муҳаммад Бин Абдуллоҳ Гозурий Ҳиравий PDF Босма E-mail

Ўз пирини шаҳардан чиқариб юборган вазир
Хожа Абу Абдуллоҳ Заҳл унинг чин муридларидан эди ва унинг учун кўп ишлар қилганди. Бир марта Шайх унга деди:
- Бу яхшиликларни қиласан ва охири мени бу шаҳардан ҳам сен чиқариб юборасан.
Заҳл сўради:
- Менми?
Яна таъкидлади:
- Сен!
Заҳл таажжуб қилди. Бу суҳбатдан бир муддат ўтгач, Муҳаммад Абдуллоҳ Гозурий Ҳиравий маориф ва насиҳатни таъсирчан қилиб айтарди ва халқни таркидунёчиликка тарғиб қила бошлади. Халққа бу сўзлар қаттиқ таъсир қилиб, дунё ишидан қўл тортарди. Хожа Абу Абдуллоҳ Заҳл узр билан Шайхни шаҳардан чиқардики, сенинг сўзинг элга зиён қилур, яъни, эл ишидан қўл тортса, подшоҳ хазинасига маблағ кам тушади.