Ҳусайн Бин Муҳаммад Мусо Суламий PDF Босма E-mail

Аллоҳ солиҳ бандаларга ёр бўлур!
«Ҳақойиқ ут-тафсир» соҳиби Шайх Абу Абудурраҳмон Суламийнинг отасидир. Шу ўғли туғилганида барча мол-мулкини сотиб, садақага берибдир. Унга дебдурлар:
- Сенга ўғил фарзанд бўлди. Унинг учун ҳеч нима асрамадинг.
Дебдур:
- Агар солиҳ фарзанд бўлса, «У (Аллоҳ) солиҳ бандаларга ёр бўлур» (Аъроф сураси, 196-оят). Агар ахлоқи бузуқ бўлиб улғайса, мен унга ахлоқсизлик қилиши учун ҳеч нима қолдирмаган бўлиб чиқаман.