Хожа Музаффар Аҳмад Бин Ҳамдон PDF Босма E-mail

Биз ҳеч нима эмасмиз!
Бир куни Хожа Музаффар Навқонда айтарди:
- Бир коса тўла тарикдан бир донаси Шайх Абусаид Абулхайрдир, қолган барчаси мен.
Шайх Абусаиднинг бир муриди ҳам бу мажлисда ҳозир эди. Бу сўздан аччиғи келиб, туриб шайхнинг ҳузурига борди ва бўлиб ўтган сўзни айтди. Шайх деди:
- Ўша бир дона ҳам улардирлар. Биз ҳеч нима эмасмиз!