Абулусайн Тазарий PDF Босма E-mail

Косиблик ва орифлик
Хожа Абдуллоҳ Ансорий дебдурки, Кошонда кўнгли шикаста ва тасаввуфга мойил бир жамоат бор эди. Мендан шайх Абдуллоҳ Тоқий ҳузурига олиб боришни илтимос қилдилар. У кишидан рухсат олиб, сўнг уларни шайхнинг ҳузурига элтдим ва дедимким, уларга бир насиҳат қилинг! Сўради:
- Бу жамоатнинг аҳли аёли борми?
Дедим:
- Шундай!
Яна сўради:
- Бирор касб эгасимилар?
Дедим:
- Шундай!
Деди:
— Ўз касбларини маҳкам тутиб, рўзғорларига яхши қарашсин. Кечқурунлари ҳар киши уйдаги таомдан ўз ҳиссасини олиб, бир жойда тўпланиб, овқатланишсин. Бир дам маърифатли суҳбатдан кейин тарқалишса, хўб яхши иш бўларди.
Сўнг жамоатга дуо берди ва қўпдик.
Мен бу ишни батафсил Шайх Амуга айтиб бердим. Дедиким, Абдуллоҳ Дуний билан Абулҳусайн Тазарийнинг тариқатлари ҳам шу йўсинда эди.