Абу Исҳоқ Иброҳим Шаҳриёр Козируний PDF Босма E-mail

Қулларни озод қилиш бизнинг йўлимиз эмас!
Вазирларнинг бири Шайхга мурид тушган эди. Шайхга бирор нарса ҳадя қилишга шунча ҳаракат қилди, Шайх қабул қилмади. Шайхга мактуб ёздиким: «Бирор нарса мендан қабул қиласиз, деб шунча ҳаракат қилдим, бўлмади. Бир нечта қулларимни озод қилиб, савобини сизга бағишладим». Шайх жавоб ёздиким, сенинг мактубингни менга етказдилар ва яхшилигинг шукрини адо қилдим. Лекин бандаларни озод қилиш менинг йўлим эмас. Менинг йўриғим - озод кишиларни дўстлик ва яхшилик билан банда қилмоқдир.