Абуладён PDF Босма E-mail

Олов фақат Ҳақ таоло амри билан куйдирур!
Кунияти Абулҳасандир, оти Али. Абуладён дейилишига сабаб — турли дин намояндалари билан мунозара қиларди ва доим ғолиб чиқарди. Аҳмад исмли қули дебдурки, Абуладён бир куни бир мажусий билан мунозара қилаётган чоғида айтди:
- Олов фақат Ҳақ таоло амри билан куйдирур.
Мажусий айтди:
- Агар менга буни исботлаб берсанг, сенинг динингга кирардим.
Бу ишга қарор бердилар ва катта бир гулхан ёкдилар. Гулхан чўғга айлангач, ерга ёйдилар. Шайх жойнамоз устида намозга машғул эди. Намоздан фориғ бўлгач, ўтга кирди ва унга ҳеч қандай зиён-заҳмат етмади. Мажусийга деди:
- Шу етарлими ёки яна ҳам ўт ёқармусен?
Мажусий мусулмон бўлди. Шайх сўзининг охирида юзини беркитди ва ўтдан чикди.
Аҳмад дебдурки, ўша кеча Шайхнинг оёғини уқалар эдим. Оёғи олма катталигида қабарган эди. Сабабини Шайхдан сўрадим. Шайх деди:
- Ўтга кирганда ўзимдан ғойиб эдим, мажусийга гапираётган чоғимда ҳозир бўлдим, бу ўшанинг натижасидир.