Абулаббос Ниҳовандий PDF Босма E-mail

Шайхлик мақомига етишган насроний
Бир тарсо (насроний) эшитдиким, мусулмонлар орасида фаросат аҳли бўлур. Дарвешлар либоси билан Шайх Абулаббос Қассоб (қ.с) хонақоҳига борди. Шайх уни кўргач, деди:
- Ошнолар орасида бегоналарнинг нима иши бор экан?
Ул тарсо хижолат билан чиқиб, Шайх Абулаббос Наҳовандий хонақоҳига борди.
Наҳовандий унинг ҳурматини жойига қўйиб кутиб олди. Уч ой Шайх хонақоҳида дарвешлар билан намоз қилиб, суҳбат тутар эди. Уч ойдан сўнг кетишга рухсат сўради. Шайх деди:
- Уч ойлик нон-туз ва суҳбат ҳаққидан сўнг бегона келмак ва бегона кетмак нечук бўлгай?
Тарсо ожиз бўлиб, мусулмон бўлди ва Шайх қадамидан кетмади. Охири шу даражага етишдики, Шайх вафотидан сўнг хонақоҳ аҳли (муридлар) уни Шайх ўрнига пирликка қабул қилдилар.