Хилват соҳиби Хилват соҳиби эди. Саҳл бин Абдуллоҳ Тустарий дебдурки, менга Абу Солиҳ билан суҳбат тутмоқ орзу эди. Бир марта Маккада уни кўриб қолдим ва ўз ниятимни билдирдим. Деди: - Эй Саҳл, эртага Абу Солиҳ ўлиб қолса, ким билан суҳбат тутгайсан? Дедим: -Билмадим. Деди: - Бугундан мени ўлган деб ҳисобла. Ўша заҳоти кўзимдан ғойиб бўлди.
|