Олим Бин Саъд PDF Босма E-mail

Риёзат ва жаннат
Бағдоддан эди. Тақво ва мужоҳадада комил эди. Вафотидан сўнг бир киши уни тушида кўриб, сўради:
- Тангри сенга не қилди?
Деди:
- Менга раҳмат қилди ва жаннатни насиб этди.
Сўради:
- Ўша ибодатдаги риёзатларинг учунми?
Деди:
- Агар риёзатларимга умид боғлаганимда ўшанда қолиб кетардим.