Абулқосим Ҳаким Самарқандий |
|
|
|
Сув устидаги намоз ва кўнгил зикри Бир куни ўтирган эди ва халқ орасида қозилик қилур эди. Улуғ зотлардан бири унинг зиёратига келди. Шайхни иш билан машғуллигини кўриб, жойнамозини ҳовуз суви устига солиб, намозга машғул бўлди. Намозни тугатганидан сўнг Шайх Абулқосим унга айтди: - Эй қариндош, буни ёш болалар ҳам қила олар. Ҳақиқий мард улким, бунча ташвиш орасида кўнглини Тангри таоло зикри билан асрай олгай.
|