Абу Абдуллоҳ Солимий PDF Босма E-mail

Валийларнинг аломатлари
Саҳл бинни Абдуллоҳнинг шогирдидир. Ўттиз йил (баъзи манбаларда олтмиш йил) у билан бирга бўлиб, тариқатни ундан касб қилган. Ундан сўрадиларки, валийларни халқ орасида қайси аломатлари билан танийдилар? Дедиким, ширинсўзлик; яхши ахлоқ; очиқ чеҳра; саховатмандлик; ризо мақомида собитлик; кечиримлилик - кимки узр сўраса, узрини қабул этмоқлик; барча элга - хоҳ аҳли солиҳ бўлса, хоҳ ёвуз - шафқатли бўлмоқлик Аллоҳ дўстларининг асосий хислатларидир.