Қулни озод қилган дарвеш Бир куни муридлари билан ўтирган эди. Ёнидан бир отлиқ ўтди, орқасидан эгнига ғошия (эгарнинг устидан ёпиладиган ёпқи) ташланган бир қул югурарди. Шайхнинг ёнидан ўтаётганда қул деди: - Аллоҳим, мени озод эт ва бунинг дастидан халос қил! Абу Убайд ҳам дуо қилди: - Аллоҳим, уни дўзах оловидан ва қулликдан қутқар! Ўша заҳоти суворий отдан йиқилди. Суворий қулга боқиб деди: - Сени озод қилдим. Кул айтди: - Мени сен озод қилмадинг, балки бу жамоат озод қилди. Умри охиригача Абу Убайддан айрилмади.
|