Саҳл Бин Али Марвазий PDF Босма E-mail

Том устидаги жаннат ҳурлари
Бир куни Абдуллоҳ Муборак қ.с.нинг саройига борди. Абдуллоҳга деди:
- Бу қўшиқчи канизакларни нега ясантириб, томнинг устига чиқарибсан? Пастга туширмайсанми?
Абдуллоҳ деди:
- Андоқ қилай.
Саҳл уйдан чиққач, Шайх Абдуллоҳ Муборак деди:
- Орқасидан етиб борингларким, ҳали замон вафот қилгусидир. Менинг томимда канизак йўқ. Аммо у ёлғон сўзламас. Булар ҳурлардирким, жаннатдан унинг истиқболига юборибдирлар.
Шайхнинг муридлари етиб боришса, ул оламдан ўтиб эди.