Абу Жозим Маккий PDF Босма E-mail

Ҳалол ризқ ва Ҳақ йўлда бормоқ ҳикмати
Халифа Ҳишом ибн Абдулмалик ундан сўради:
- Недурки, анинг сабабидан нажот топгаймиз?
Деди:
— Нимаики олсанг, ҳалол йўлдан ҳосил бўлмоғи ва фақат Ҳақ йўлида бормоқни одат қилмоқ.
Ҳишом деди:
- Буни ким қила олгай?
Деди:
- Дўзах азобидан қўрқадиган, жаннат та-лабида бўлган ва Ҳақ ризосини мақсад қилган одамгина қила олур.