27.06.2024 11:47 |
Бачканалиғ қилувчи қари — балоғатга етмаган болага ўхшайди. Кичик ёшдагилар катталар қилиғини қилса, унда ақл ҳам, уят ҳам йуқлигига далилдир. Қари кишининг ўсма билан соқол буяши, йигитларнинг уни гулоб билан ювиши кабидир. Қашшоқнинг инъом қилиш учун қарз олиши ҳазил қилиш учун соқол безашидек гап. Қарзининг устама ҳақи ортса, ўз бўйнини ўзи боғлаб зиндонга тортгани бўлади. Эркак киши ўзига ортиқ даражада зеб бериб, ясан-тусан қbлса, ақлли кишиларнинг назаридан тушар. Рубоий: Ҳайит оқшоми ёш бола қўлига хино қўяди, Ёки гўзаллар эгнига майин ипак либос кияди. Қари киши ёпинғичи ва ҳассасидан бўлак, Соқолига кўпроқ эътибор қилса, ақллиларга мазах бўлади.
|