78. ТАНБИҲ PDF Босма E-mail
27.06.2024 11:48

Бой кишининг бўз чопон кийгани — камбағалнинг атлас ва каноп тўн кийганига ўхшайди. Гўзал йиртиқ тўн билан ҳам гўзал; гул ямоқ чопони билан ҳам севимли. Зухал баланд осмонда тургани билан шарқ қуёши бўлолмас; дев жаннат либосларини кийгани билан пари бўлолмас. Қампир — ҳарам нозанини бўлармиди. Сиртлон Хутан оҳуси бўлармиди. Қари аҳлоқсиз юзу кошларини гулгуна, ўсма, сурмалар билан қанча бўямасин, қизил, кўк нақшлари бор бузуқ маишатхонанинг бузуқ равоқига ўхшайди. Хўжайин, ўз хотини бўла туриб, чўри хотинга айланишса, хотинининг иффатли этагини қул булғайди.
Байт;
Агар одамда ўз шаънига лойиқ сифатлар бўлмаса,
Ўзига ўхшагандан бирор ҳаракатлар содир бўлса айб қилмасин.