27.06.2024 11:46 |
Кўп гапирувчи, кўп егувчи—дўзах турига ошиқиб кетувчи. Сўзламоққа берилган, емоққа қул бўлган одам билим шарофатидан маҳрум бўлади. Ҳасадчи — бемор; балки ҳалокатли дардга гирифтор. Фисқ-фужурчи ва май сотувчи — зиён курувчи ва зиён келтирувчидир; иғвогар, ғийбатчи — нажосат егувчи. Банги ва нашаванд — одамзод номусини ерга урувчи. Таъмагирнинг умри зоеъ; малоллиги ошкора. Эркак киши кўп ясанса, бева экани билинади, ясан-тусан аёллар одатидир. Байт: Эр кишига зебу зийнат — илму ҳикматдир, Яхши кийиниш эса хотинлар учун безакдир.
|