I боб. Давлатлар неча турли бўлади ва улар қандай қўлга киритилади PDF Босма E-mail

Барча давлатлар, одамлар устидан ҳукмронлик қилган ёки қилаётган барча салтанатлар ё республика, ё яккаҳокимлик билан бошқариладиган давлатлар бўлган ва ҳозир ҳам шундай. Яккаҳокимлик давлатлари ё мерос қолган (агар подшоҳ узоқ вақт ҳукмронлик қилган бўлса), ёки янги бўлиши мумкин. Давлатнинг ё ҳаммаси тўлалигича янги бўлиши мумкин – Франческо Сфорца учун Милан ана шундайдир; ё унинг босиб олиб, мерос қолган давлатга қўшиб олинган бир қисми янги бўлиши мумкин – Испания қироли учун Неаполь қироллиги ана шундайдир. Янги давлатлар аҳолиси подшоҳларга бўйсунишга кўниккан салтанатларга ҳамда улар азалдан эркин яшаган салтанатларга бўлинади; давлатлар ё ўзининг, ё бировнинг қуроли билан, ё тақдирнинг лутфи, ё шон-шавкат билан қўлга киритилади.