Ғариб ва бечоралар тўғрисида |
|
|
|
21.06.2024 11:44 |
Саёқ жут ва лўлиларнипг кўпчилигининг ҳаракати кулгили ва усуллари тўғридир. Уларнинг думалаб сакрашларида хоксорлик, ерга бош тираб туришларида лоқайдлик сезилади. Эшакларинпнг устига ортганлари тезак бўлса ҳам ўзлари мағрур; инсонийликларининг чегараси маймундан бефарқ бўлса ҳам кўзларида ғурур. Улар сакрашлари билан одамийлик фазилатидаи қочадилар; яхшилик ўрнига масхарабозлик билан ўз юзларига маломат эшигини очадилар. Бугун топганни бугун ейди, эрта ғамини чекмайди; тилаганда бирор нарса бермагандан шикоят қилмайди. Ватан ва масканлари хорлик вайронаси, манзил ва бошпаналари хоксорлик кошонаси. Тонг отгач, эру хотин тирикчилик ғамида тарқаладилар, ўғил-қизлари эса кўча-кўйда изғиб юрадилар. Ҳар қайси нимаки топиб келса, оқшом барчаси бир ерга йиғилиб баҳам кўрадилар. Топганларини еб тугатмагунча уйқуни ўйламайдилар. «Эртага нима еймиз!» деган сўзнн билмайдилар. Яна эртасига қиладиган ишлари худди кечагидек. Бу ҳам бир тирикчилик бўлиб, уддасидан чиққан одам қила олади. Аммо, бундай хўрлик инсон такаббурлигидан дурустроқ, бу хил адашишлик, инсон мақтанчоқлигидан яхшироқдир. Байт: Агар инсон чин инсон булса, ўзни инсон демайди. Қийин ишни бажарсада уни мушкил демайди.
|