Безори ва разиллар туғрисида |
|
|
|
21.06.2024 11:43 |
Безори билан разилларнинг турмуш ва хислатлари мусулмонларникидек эмас. Улар табиатида иисонийлик йўқ; уларнинг шиори ҳайвонлик, балки йиртқичликдир. Безорининг иши пичоқ уришлик бўлгандан кейин ўзи телба ит, пичоқ унинг тиши ўрнида. Соғлигида у қутурган ит; мастлигида эса ундан қочар юз ит. Панжалари дашт йиртқичининг чангалидек ажал ништари; у имон келтирадиган дуо ўрнига ўлар кўпда ўқишга рубоий ўрганади. У яхши-ёмон ҳаммани сўкади; чиёндек нимага тегса, ниш уради. На ақл бор уларда, на дин; на ҳаё бор уларда, на чидам. Ишларида ишончсизлик ва попоклик: одатлари бемурувватлнк ва бевошлик. Шаҳардаги бу разиллар ер юзи газандаларидир, улардан ҳазар қилмоқ вожиб, балки фарздир. Байт: Уларнинг ташвиши халкқа зиён етказишликдир, Пайғамбар айтганидек: «азоб берувчини ўлдиринг!»
|