Ўн тўртинчи мақолат. Фалак ҳайъати шикоятида |
![]() |
![]() |
![]() |
21.06.2024 22:18 |
Эй кўнгил, олам бир найрангбоздир, унинг макрлари, алдовлари билан ранжийверма. Балки бир қўғирчоқбоз каби ҳийлагар, томоша пардаси - чодиридан минг хил ўйинчоқларни намойиш этади. Бир-биридан чиройли қўғирчоқларни элга кўрсатишдан мақсади эса элни алдашдан, азоблашдан иборат. Искандар ҳақида ҳикоя Барча қитъаларни эгаллаган Искандар бутун жаҳон мулкига султон бўлди. У юриб олмаган бирон ер қолмади. Ҳатто денгизлару уммонларгача унинг амрига кирди. Қуллиғини шоҳлар ихтиёр қилиб, қуллуқ қилиш уларга ифтихор бўлиб қолди. Ҳам шоҳ, ҳам валий, ҳам пайғамбар, билимлар соҳасида тенгсиз олим бўлди. Жамшид ишини давом эттириб, жаҳонни кўрсатадиган жомлар ижод қилдирди. Етти кўк ҳукми муяссар бўлиб, ҳам етти қитъа унга бўйсунди. Шунчалик давлат, шону шавкат, бахт бўлса ҳам бу дунёни тарк этар экан, кўп ожизлигу бечоралик кўрди, кўплаб овораликлар унга дуч келди, кетар чоғи олдида амирлари ҳам, хизматчилари ҳам бўлмади. Уларнинг барчалари яшил боғда қолиб, ўзи қаро тупроқ ичига кирди. Нариги оламга жўнаш чоғида ичини бу хил сўзлар билан бўшатди: «Ким бу нафас бежон ҳолда жўнар эканман, шундай васият қиламан: «Менинг жоним узилгач, оҳ билан оламни қаро айлаб қабр томон олиб борар экансизлар, тобутим ёнидан бир қўлимни чиқариб қўйинглар, то бу қўлга кимнинг |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
![]() Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
![]() Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
![]() Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
![]() Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |
![]() Гар ниҳон тутсам дағи жон хавфидур бешак мангаВаҳки, ишқинг зоҳир этсам ваҳм эрур ўлмак манга, Гар ниҳон тутс... |
![]() Йиғламоқ оҳимға таскин бермадиСинса кўнглумда ўқунг суртуб исиғ қондин анга, Пай масаллик чир... |
![]() Ишқидин олам менга ҳайрону мен ҳайрон ангаУл паривашким, бўлубмен зору саргардон анга, Ишқидин олам менга... |
![]() Ким фано туфроғиға ётиб қўяр тош узра бошҲар гадоким, бўрёйи фақр эрур кисват анга,Салтанат зарбафтидин ... |
![]() Эсиб раҳмат насими чун дамодам сунбулунг сориЗиҳи жавлонгаҳинг афлок уза майдони «ав адно»,Буроқингға тўқуз ... |