Ўн иккинчи мақолат. Қалам ва қалам аҳллари ҳақида |
![]() |
![]() |
![]() |
21.06.2024 22:15 |
Бу қандай ёқимли суратки, уни чиройли қилиб, диққат билан ким яратган экан? Учлиги _ нозик маъноларни безатувчиси, тирноғи _ чизғичнинг қон томири. Қушдек енгил тузилган бўлиб, тумшуғидан ҳар томонга маъно сочилади. Овқати _ зулмат, ватани эса нур устида. Оқ саҳифалар устига мушк сочади. Ҳаракатлари тезу чаққон, ўлчамли, лекин учиш учун қаноти йўқ. Ёқут ҳақида ҳикоя Ҳаёт боғининг гулшанида ўтириб шуҳрат қозонган кишиларнинг гули машҳур мутасаввуф Шайх Суҳравардий эди. Бир куни у Бағдодда ҳукмронлик қилган халифа Муътасим саройига ташриф буюрди. Ҳижоз аҳолиси Каъбага эътиқод қилгани цингари халифа унга кўп ҳурмат кўрсатди. Уни тахтга чиқариб, кейин ўзи чиқди. Шайх одамларга ваъз сўзлай бошлади, халифа эса ерга кўз тикиб жим турарди. Шу пайт Шайх ҳурматли одамлар, шаҳзодалар ва амирлар орасида турган Ёқут номли кишини кўриб қолди-да, ҳаяжонланиб ўрнидан туриб кетди, ҳайратдан қотиб қолди. Унинг бу ҳолатини кўрган халифа Шайхга мулойимлик билан мурожаат қилиб, «Эй не-не оқил одамлар оёғинг чанги бўлган одам, шоҳлар ҳам сенга қуллуқ қилиб, у билан фахрланадилар. Бундай олий мартаба унга қаердан келганки, сен унга бу хилда эҳтиром кўрсатмоқдасан?» деб сўради. Шайх деди: «Қайси бир ҳурмат ва мартаба худо унга берган ҳурмат ва мартабадан юксак бўлиши мумкин? Унинг иши доим қуръон кўчириш бўлиб, ҳеч ким у цингари кўчиролмайди. У |
Навоийхонлик
- 0
- 1
![]() Ҳар неча дедимки: кун-кундин узай сендин кўнгулКўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга, Не балолиғ кун эди... |
![]() Сенинг васлинг муяссардур мангаМенмудурменким сенинг васлинг муяссардур манга? Бахти гумраҳдин... |
![]() Халқ дер: жон беру ё кеч ишқидинШаҳр бир ой фурқатидин байт ул-аҳзондур манга, Бир гули раъно ғ... |
![]() Элга гар бу иш ҳунар бўлса, бўлуптур фан мангаУл малоҳат ганжи ҳажрида бузуғ маскан манга,Уйладурким, жондин ... |
![]() Эй Навоий, бу фано дайрида не бор манга?Гарчи ҳажрингдин эрур юз ғаму озор манга, Ғам эмас васлинга умм... |
![]() Гар ниҳон тутсам дағи жон хавфидур бешак мангаВаҳки, ишқинг зоҳир этсам ваҳм эрур ўлмак манга, Гар ниҳон тутс... |
![]() Йиғламоқ оҳимға таскин бермадиСинса кўнглумда ўқунг суртуб исиғ қондин анга, Пай масаллик чир... |
![]() Ишқидин олам менга ҳайрону мен ҳайрон ангаУл паривашким, бўлубмен зору саргардон анга, Ишқидин олам менга... |
![]() Ким фано туфроғиға ётиб қўяр тош узра бошҲар гадоким, бўрёйи фақр эрур кисват анга,Салтанат зарбафтидин ... |
![]() Эсиб раҳмат насими чун дамодам сунбулунг сориЗиҳи жавлонгаҳинг афлок уза майдони «ав адно»,Буроқингға тўқуз ... |