Умми Муҳаммад, Шайх Абу Абдуллоҳ Хафифнинг Онаси |
|
|
|
Жаннат оналар оёғининг остидадир! Ўғли Абу Абдуллоҳ бин Хафиф билан денгиз йўлидан ҳажга борди. Рамазон ойининг сўнгги ўн кунлигида шайхнинг кўнглида Лайлатул қадр ибодатига мушарраф бўлиш иштиёқи тушибди. Томга чиқиб, намоз қилур эрди. Онаси Умму Муҳаммад уй ичида Ҳақ таолога таважжуҳ қилиб ўтирарди. Ногоҳ Лайлатул қадр нурлари унга зоҳир бўла бошлабди. Овоз чиқардики: - Эй Муҳаммад, эй фарзанд, келки, сен тилаётган нарса бу ердадир. Шайх томдан тушди ва илоҳий нурга чўмган онасининг оёғига йиқилди...
|